Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳар доим иш костюмларини ўзи танлашини ва бу борада стилистлар маслаҳатидан фойдаланмаслигини маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
«Яқинда бўлиб ўтган Президент кунида (1 декабрь) интернетда менинг бўйинбоғларимни ким танлаб бериши ва костюмларим қаердан олиниши муҳокама қилинди. Буни ҳеч ким танлаб бермайди: менда стилист ҳам, либосчи ҳам йўқ», − деди Назарбоев.
Шунингдек, Қозоғистон президенти тиғиз иш жадвалига яхши жисмоний ҳолат, мустаҳкам соғлиқ, спорт ва меҳнат туфайли улгураётганини маълум қилган. «Мен оддий ишчи-деҳқонман, энг қуйи қатламдан чиққанман. Асл касбим − ишчи, қўлида белкурак билан ишловчи металлургман. Бу мени ҳамма ишимни ўзим қилишимга ўргатган», − деди Қозоғистон президенти.
Изоҳ (0)