Россиянинг Қримни босиб олиши туфайли Украинага етган зарар 1 триллион гривнадан ошади. Бу ҳақда Украина адлия вазири Павел Петренко баёнотига таяниб, «Сегодня.ua» хабар берди.
Унинг сўзларига кўра, Қрим билан алоқадор зарарнинг дастлабки қиймати 1 триллион 80 миллиард гривнага тенг. Бироқ мамлакат шарқидаги зарур объектлардан фойдалана олмаслик туфайли, Донбассдаги ҳисоб-китоб олиб борилмаган.
Адлия вазири ушбу зарарлар БМТ судида ишни кўриб чиқиш учун ҳисоб-китоб қилинишини айтди. «Биринчи навбатда террорчиларнинг Россия томонидан молиялаштирилиши ва қўллаб-қувватланиши фактининг тан олингани юзасидан иш кўрилади», — дея қўшимча қилди у.
Изоҳ (0)