Таниқли француз актёри Жерар Депардье ўзининг Африкага сафари давомида иккита шерни ўлдириб, уларнинг гўштини еганини тан олди, деб хабар бермоқда «Tengrinews.kz».
Депардьенинг сўзларига кўра, Буркина-Фасодаги йўлда сайёҳларнинг машинаси бузилиб қолган. Яқин атрофда иккита шер бўлгани туфайли улар машинадан чиқолмай ўтирган. «Африкалик ҳайдовчи қаттиқ қўрқиб кетган. Бизнинг бошқа иложимиз қолмаган эди, уларни отиб ўлдирдик», − деди актёр. Журналистлар Депардье ўлдирилган шерларни егани ҳақидаги саволга у ижобий жавоб берган.
Аввалроқ 65 ёшли актёр ёшлигида янги қабрлардан заргарлик буюмларини ўғирлаганини, тамаки контрабандаси билан шуғуллангани, шунингдек кунига 14 шишагача спиртли ичимлик ичишини тан олгани қайд этилган.
Изоҳ (0)