Iron Sky 2 («Темир Осмон-2») фильми муаллифлари интернетга ролик жойлади, Россия президенти Владимир Путин қиёфасидаги актёр Кари Кетонен унинг бош қаҳрамони бўлди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар берди.
Видеолавҳада Кетонен дастлаб Россия ва чегарадош давлатлар хариталаридан коллаж ясайди, сўнг казачок рақсига тушиб, балет ҳаракатларини намойиш этади. Ролик сўнгида «Путин»нинг кўзларида тимсоҳнинг қорачиқлари пайдо бўлади.
«Темир осмон» фильмининг иккинчи қисми қачон чиқарилиши маълум қилинмаяпти. Қайд этилишича, фильм сюжети бўйича, ядро урушидан сўнг тирик қолган одамлар Ойда яшаб, у ерда одамсифат судралиб юрувчилар билан иш кўришга мажбур бўлади.
Изоҳ (0)