Хонанда Нилуфар Усмонова янги «Шака бум» қўшиғига ишланган клипни тақдим этди, дея хабар бермоқда Afisha. У клипда «Голос» телешоусида аслида фаррош бўлиб ишловчи, бироқ шоуда қатнашишни орзу қилувчи қиз ролини ижро этади.
Хонанда жўшқин маромдаги мусиқага рақсга тушиб, қўшиқ куйлайди. Унда арзимас сабаблар туфайли хафа бўлмасликка, ўзи учун яшашга, орзуларини амалга оширишга ва шу билан биргаликда, савоб ишлар қилишни унутмасликка чақиради.
Изоҳ (0)