Бугун шахмат бўйича Бутунжаҳон ёшлар олимпиадасининг очилиш маросими ўтказилади
2014 йилнинг 12 декабрь куни Венгриянинг Дьёр шаҳрида шахмат бўйича 16 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида Бутунжаҳон ёшлар олимпиадаси (World Youth U-16 Chess Olympiad 2014)нинг тантанали очилиш маросими ўтказилади, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси.
Мазкур нуфузли мусобақада 38 давлатдан 54 жамоа ғолиблик учун кураш олиб боради. Бутунжаҳон ёшлар олимпиадасида Ўзбекистон шарафини Ортиқ Ниғматов (2236), Баҳора Абдусатторова (2216), Нодирбек Якуббоев (2144), Нодирбек Абдусатторов (2186) ва Жавоҳир Синдаров (2054) ҳимоя қилади. Ўзбекистон терма жамоасига Маматқул Хайлаев сардорлик қилади.
Биринчи тур ўйинлари 13 декабрь куни Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.