Тошкент шаҳридаги «Флешка» савдо мажмуасида HTC компаниясининг Desire Eye деб номланган селфи смартфони 2,2 миллион сўмдан сотила бошланди. Бу ҳақда Mobinfo.uz сайти маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Ушбу смартфон октябрь ойининг бошида тақдим этилган эди ва у олд камераси 13 мегапикселли илк смартфон ҳисобланади. Унинг олд камераси 28 мм кенгликда тасвирга тушира олади ва унда иккита вспишка ўрнатилган. Смартфоннинг орқа камераси ҳам иккита вспишка ва 13 мегапикселлидир.
Бу смартфон шунчаки ўрта даражада эмас. Унда 5,2 дюймли дисплей, One (M8) смартфонидаги каби 2 Гб тезкор хотира ва Qualcomm Snapdragon 801 процессори, Android 4.4 KitKat операцион тизими ўрнатилган. У HTC’нинг Sense 6.0 интерфейсида ишлайди.
Унинг корпуси яхши пластмассадан қилинган. Смартфоннинг икки хил — оқ-қизил ва кўк рангли турлари мавжуд. У IPX7 – бир метр сув остида 30 дақиқа ушлаб туриш мумкин бўлган сертификатга ҳам эга.
Изоҳ (0)