Al Jazeera телеканали мухбири Махран Ал-Дири Сурияда ҳукумат ҳарбийлари ҳамда жангарилар ўртасидаги жангни суратга олиш жараёнида ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда «Darakchi.uz» телеканал сайтидаги ахборотга таяниб.
«Махран Ал-Дири Al Jazeera телеканалида деярли бир йил фаолият юритди», — деб ёзилмоқда хабарда.
Фалокат пайтида Ал-Дири ўз машинасида бўлган. Қариндошининг сўзларига кўра, у ўқ ёмғири остида қолиб кетган.
Al Jazeera’нинг хабар беришича, уч кун олдин айнан мана шу ҳудудда Дубайнинг Orient телеканалида фаолият юритган уч журналист вафот этган.
Изоҳ (0)