2016 йилги АҚШ президентлик сайловларида собиқ икки давлат раҳбарининг қариндошлари – Билл Клинтоннинг рафиқаси Ҳиллари ҳамда Жорж Бушнинг укаси Жеб тўқнашиши мумкин, деб хабар бермоқда «Gazeta.ru».
Қайд этилишича, кичик Жорж Буш ўзининг Клинтонлар оиласига бўлган ижобий муносабати билан танилган. Жумладан, у Ҳиллари Клинтонни ўз қариндоши деб атаган. Шунга қарамай, Жорж Буш президентлик сайловида Флориданинг собиқ губернатори Жеб Буш ғалаба қозонишига ишонмоқда.
Буш ва Клинтонлар оиласи ўртасидаги сиёсий кураш анча олдин бошланган. 1992 йилги сайловда Билл Клинтон катта Жорж Буш устидан ғалаба қозонган бўлса, 2000 йилда кичик Жорж Буш Клинтон давридаги вице-президент Алберт Гордан устун келган. 2008 йилги сайловда ўз номзодини қўйиши мумкин бўлган Ҳиллари Клинтон эса Демократлар партияси ичидаги курашда Барак Обамага ютқазган.
Изоҳ (0)