Ижтимоий тармоқларда Россия президенти Владимир Путиннинг 4 декабрь куни Федерал мажлисга қилган мурожаати тўғридан-тўғри трансляциясидан олинган қизиқарли кадр пайдо бўлди, деб хабар бермоқда Hi-tech.Mail.ru
Расмда Чеченистон президенти Рамзан Қодиров АҚШнинг Apple компанияси томонидан ишлаб чиқариладиган iPhone смартфонини тутиб тургани акс этган. Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари бунга нисбатан ҳазил билан «YotaPhone қаерда?» дея сўраган.
Аввалроқ, Рамзан Қодиров Россияда ишлаб чиқарилган YotaPhone 2 смартфонидан фойдалана бошлагани ва россияликларни iPhone ўрнига YotaPhone’дан фойдаланишга чақиргани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)