Кеча, 30 ноябрь куни Мексикада ногирон-ампутант футболчилар ўртасида Жаҳон чемпионати бошланди. Амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланган ўзбекистонликлар «А» гуруҳида иштирок этмоқда, деб хабар берди «Stadion.uz».
Ўзбекистон вакиллари кеча гуруҳдаги дастлабки ўйинни ўтказишди ва йирик ҳисобда ғалаба қозонишди. Мавзур Умархўжаев шогирдлари Украина дарвозасига жавобсиз 7 та тўп йўллашди. Ўзбекистон терма жамоаси бугун, 1 декабрь куни Ирландияга қарши баҳс олиб боради.
Гуруҳдаги яна бир ўйинда Бразилия терма жамоаси Ирландия устидан 2:0 ҳисобида зафар қучди.
Изоҳ (0)