Япония шимолидаги Хоккайдо оролида жойлашган Асахикава шаҳри полицияси ҳафта бошидан бери 16 мингта янги йил откриткасини ўғирлашга улгурган 27 ва 34 ёшли икки кишини қўлга олганини маълум қилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».
Жиноятчилар одатда фақат бир сотувчи ишлайдиган 24 соат хизмат кўрсатувчи кичик дўконларни ўмарган. Улардан бири сотувчини гапга солиб турган вақтда иккинчиси асосий иш билан шуғулланган. Улар жами 26 дўкондан 16 мингта откритка ўғирлашга эришган.
27 ноябрь, пайшанба куни улар адвокат ҳамроҳлигида полиция маҳкамасига келиб, ўз айбини тан олган ва «ўлжа»ни топширган. Улар ўртача нархи ярим доллар турадиган откриткаларни сотиб пул ишлаш мақсадида ўғирлаганини маълум қилган.
Изоҳ (0)