Грузия прокуратураси мамлакатнинг собиқ президенти Михаил Саакашвилини банкир Сандро Гиргвлианининг ўлими билан боғлиқ жиноятда иштирок этганликда айбламоқда, деб хабар берди«Segodnya.ua».
Қайд этилишича, ушбу тизимли жиноятда Саакашвилидан ташқари Грузиянинг собиқ ички ишлар вазири Вано Мерабишвили, собиқ ички ишлар ва мудофаа вазири Бачана Ахалая ҳамда ИИВнинг собиқ амалдори Дата Ахалая ҳам айбланмоқда.Прокуратура хабарига кўра, улар жиноятни яшириш мақсадида биргаликда ҳаракат қилган. Суд Саакашвилидан ташқари уч нафар собиқ амалдорга нисбатан айблов ҳукмларини эълон қилиб бўлган.
Изоҳ (0)