Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Apple Россия телевидениесида илк реклама кампаниясини ишга туширди, дея хабар бермоқда «Ведомости» компания шериклари берган маълумотга таяниб.

Фото: vedomosti.ru

Фото: vedomosti.ru

Айни пайтда телеканаллларда иккита реклама ролиги намойиш этилмоқда. Улардан биринчиси iPhone 6 ва iPhone 6 Plus смартфонларига бағишланган. Иккинчиси эса Apple қурилмалари учун мўлжалланган баъзи дастурлар ҳақида ҳикоя қилади.

Apple’нинг Россиядаги буюртмачиси бўлган реклама агентлиги маълум қилишича, ушбу реклама роликлари ноябрь охиригача ва бутун декабрь давомида эфирга узатилади.

Нашрнинг реклама агентликларидан биридаги манбаси ҳисоб-китобларига кўра, Apple’нинг йил охиригача бўлган реклама кампанияси нархи тахминан 50—70 миллион рублни ташкил этади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Кино
Сезмагансиз ҳам: Фильм воқеаларидаги мантиққа тўғри келмайдиган қўпол хатолар (фото) 
Маҳаллий
Қатар амири давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди (фото)
Карьера
Ҳокимият уларнинг қўлларида: Бутун дунёни бошқарадиган бешта оила (фото)