1 декабрь куни очилиши кутилаётган UMS мобил оператори SIM-карталари акс этган суратлар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди.
Тахминларга кўра, худди шу SIM-карталар 1 декабрдан бошлаб абонентларга тақдим этилади. Таъкидлаш жоиз, ушбу фотосуратлар ва унда акс этган SIM-карталар айнан UMS'га тегишили эканлиги компания томонидан тасдиқланмаган.
Эслатиб ўтамиз, 24 ноябрдан бошлаб UMS ўз расмий сайти ва бош офиси деворига ўрнатилган табло орқали компания ишга тушишини англатувчи тескари ҳисобни бошлагани ҳақида хабар берган эдик.
Изоҳ (0)