Тошкент шаҳри Миробод туманида истиқомат қилувчи аёлнинг уйига унинг Яшнобод туманида яшовчи таниши меҳмон бўлиб келди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Постда» газетаси хабар бермоқда.
Меҳмон мезбонни куч ишлатиш йўли билан қўрқитиб, унинг LG ва Daewoo русумли телевизорларини олиб кетишга уринди. Шу пайт ҳудудда хизмат олиб бораётган ИИБ ходимлари воқеадан хабар топиб, телевизор ишқибозини қўлга олди.
Энди яшнободлик шахснинг қилмишига тергов жараёнида ойдинлик киритилади, дейилади нашрда.
Изоҳ (0)