Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ўз мутахассислари орасида «Академиада — 2014» спорт мусобақаларини ўтказмоқда, дея хабар берди «Туркистон-пресс» нодавлат ахборот агентлиги.
18 ноябргача «Академиада — 2014»нинг илк босқичи бўлиб ўтди, унда спортнинг ҳар хил турлари бўйича Фанлар академиясининг турли ташкилотлари ходимлари қатнашди.
«Академиада»нинг финал босқичи декабрь ойининг биринчи ярмида ўтказилиши режалаштирилган. Унда махсус тайинланган ҳакамлар ҳайъати теннис, шахмат, мини-футбол ва спортнинг бошқа турлари бўйича ғолибларни аниқлайди.
Изоҳ (0)