Грузия ёшлар ва спорт ишлари бўйича вазири Леван Кипиани 21 ноябрь, жума куни Ўзбекистонга расмий ташриф билан келади, дея хабар бермоқда «Газета.uz» Грузия ОАВларига таяниб.
Ташриф «Динамо» (Тбилиси) ва «Toрпедо» (Москва) ўртасида Тошкентда бўлиб ўтган афсонавий ўйиннинг 50 йиллиги муносабати билан ташкил этилди. Ушбу матчда грузиялик футболчилар биринчи бора Совет Иттифоқи чемпионига айланган эди.
Юбилей муносабати билан Тошкентга Грузия футбол фахрийлари термаси ҳам келади, улар 22 ноябрь куни ўзбекистонлик ҳамкасблари — «Пахтакор» жамоаси фахрийлари билан майдонга тушади.
Изоҳ (0)