Жорий йилнинг шу давригача Бухоро вилояти ИИБ ППХ ва ЖТСБ патруль-пост хизмати батальони ходимлари иштирокида 184 та жиноят фош этилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Постда» газетаси.
Мазкур жиноятлардан 30 таси бевосита ППХ ходимлари томонидан очилган бўлса, яна 30 таси уларнинг ташаббуси билан аниқланди. Бундан ташқари, қидирувда юрган 10 нафар, бедарак йўқолган бир нафар шахс аниқланиб, ички ишлар идораларига топширилди.
Ана шундай кўрсаткичларга эришишда жонбозлик кўрсатгани учун бир гуруҳ ходимлар ППХ батальони командири томонидан рағбатлантирилди.
Изоҳ (0)