Бухоро шаҳрида Абу Али ибн Сино номидаги фавворалар хиёбони барпо этилди, деб хабар беради Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги.
Умумий майдони 6,88 гектарни эгаллаган хиёбонга 100 дан ортиқ ўриндиқ, замонавий ёритгич ўрнатилган. Майдон марказидаги мусиқали фаввора ва унинг ёнидаги икки фаввора компьютер техника воситалари орқали бошқарилади.
Ўзига хос услубда бунёд этилиб, аҳолининг мароқли ҳордиқ чиқариши учун барча шароитлар яратилган бу иншоот қадим ва навқирон Бухоронинг янада чирой очишига хизмат қилади.
Изоҳ (0)