Мадриднинг «Реал» клуби президенти Флорентино Перес жамоа стадионининг номи амалдаги ҳомийлардан бирининг номи билан атала бошланиши ҳақида гапириб ўтди, деб хабар бермоқда Uff.uz.
Арена IPIC Bernabeu деб номланиши эҳтимолга яқин. Аввалроқ матбуотда клуб арабларнинг IPIC корпорацияси билан беш йиллик шартнома имзолагани ҳақида маълумотлар тарқалганди. Шунингдек, «Реал» АҚШнинг Microsoft компанияси билан ҳам йирик ҳажмдаги келишувга эришган.
«Биз стадионимизнинг номини IPIC Bernabeu деб номлашни кўзлаб турибмиз. Ёки қандай номлашни ҳомийимизнинг ўзи ҳал қилади. Балки, Cepsa Bernabeu бўлиши мумкин», - деди Перес.
Изоҳ (0)