Ҳиндистоннинг Нью-Дели шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 50 минг АҚШ долларидан иборат бўлган турнир давом этяпти. Мусобақада ўзбекистонлик теннисчи Сабина Шарипова ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказмоқда, деб хабар беради «Olamsport».
Турнирда 6-рақам остида таснифланган Шарипова асосий тўрнинг илк даврасида ҳиндистонлик теннисчи Прартана Томбарега қарши кортга чиқди. Учрашувда Сабина 6:2, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Сабинанинг чорак финал йўлидаги рақиби 18 ноябрь куни ҳамюрти Жанг Лиуни 7:6, 6:1 ҳисобида таслим этган хитойлик Жиа-Жинг Лу бўлади.
Изоҳ (0)