Украинанинг Львовская вилояти Стрий шаҳридаги Ринок майдонида чучвара ейиш бўйича мусобақанинг 51 ёшли ғолибаси вафот этди. Бу ҳақда «Сегодня» хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, ўша пайтда Ринок майдонида қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ишлаб чиқарувчилар ярмарка-фестивали ўтказилаётган бўлган. Аёл ярмарка ташкилотчилари томонидан чучвара ейиш бўйича ўтказилган танловда ғолиб чиққан. Мукофотлаш чоғида у тўсатдан ўзини ёмон ҳис қилиб, ҳушидан кетган. Чақирув бўйича зудлик билан етиб келган шифокорлар аёлнинг ўлимини қайд этган.
Айни пайтда суд-тиббий экспертиза ўтказилмоқда, унинг натижаларига кўра, аёл вафотининг сабаби аниқланади.
Изоҳ (0)