Маълумки, ФИФА «Олтин тўп» совриндорини аниқлашда барча мамлакат терма жамоалари бош мураббий ва сардорлари овоз беради. Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ушбу сўровномада кимларга овоз бергани аниқланди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Миржалол Қосимов Германия терма жамоаси билан ЖЧ — 2014’да зафар қучган Томас Мюллерни биринчи ўринга лойиқ деб топган. Иккинчи ўринга голландиялик Арьен Роббен муносиб кўрилган. Кучли учликни Аргентина терма жамоаси сардори Лионель Месси якунлаб берган.
Эслатиб ўтамиз, ғолибни тақдирлаш маросими 12 январь куни Цюрих шаҳрида бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)