2014 йил 14−17 ноябрь кунлари Қозоғистоннинг Олма-Ота шаҳрида Open Central Asia Book Forum &Literature Festival III «Очиқ Марказий Осиё» китоб форуми ва адабиёт фестивали бўлиб ўтди. Бу ҳақда форум сайтида хабар берилган.
Форум доирасидаги умумий мукофот жамғармаси 17 минг долларни ташкил этадиган адабиёт танловининг ғолиб китоблари Лондонда чоп этилиши ва Буюк Британия пойтахтида 2016 йилда бўлиб ўтадиган китоб ярмаркасида тақдим этилиши кўзда тутилган.
2014 йилги танловда 20 давлатдан (Марказий Осиё давлатлари, Россия, Буюк Британия, Руминия, АҚШ, Ирландия, Туркия, Франция, Япония, Грузия, Украина ва бошқа мамлакатлар) 450 дан ортиқ муаллифлар қатнашди.
Эътиборлиси, 10 минг доллар миқдоридаги Немат Келимбетов номидаги мукофотни Ўзбекистон вакили Жасур Тўраев қозоғистонлик Евфрат Шарипов билан бўлишиб олди. Шунингдек, Ўзбекистон вакиллари Галина Дольгая ва Алексей Улько форумнинг иккинчи − адабиёт фестивали қисмида меҳмон сифатида иштирок этди.
Адабиёт танловининг таржима йўналишида Алексей Улько биринчи ўринни эгаллаган бўлса, видеофильм йўналишида Жасур Тўраев қозоғистонлик Шарипов билан биргаликда биринчи, Ўзбекистоннинг яна бир вакили Ашот Даниэльян эса иккинчи ўринни эгаллади.
Изоҳ (0)