13 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўн олтинчи ялпи мажлиси чақирилди. Кеча ялпи мажлиснинг биринчи иш куни бўлиб ўтди. Бу ҳақда ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев ўз блогида айтиб ўтди.
Амнистия тўғрисидаги масала Сенатнинг ўн олтинчи ялпи мажлиси биринчи иш кунида муҳокамага қўйилмади. Лекин ушбу масала бугун, 14 ноябрда бўладиган иккинчи иш куни кун тартибидан ўрин олган.
Демак, сенаторлар бугун Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 22 йиллиги муносабати билан амнистия тўғрисидаги масалани муҳокама қилади.
Изоҳ (0)