Ёшларнинг севимли хонандасига айланиб улгурган Жасур Ғойиповнинг қўшиқлари Европа ва Америка каналларида эфирга узатилади. Бу ҳақда клипмейкер Жамшид Ҳожиниёзовга асосланиб, Popcorn.uz хабар берди.
«Бир сирни ошкор қилмоқчиман, Американинг машҳур Island Def Jam Music Group компанияси билан шартнома тузилди. Келгуси йил бошидан Жасур Ғойиповнинг инглиз ва ўзбек тилида ижро этган қўшиқлари ва видеоклиплари Америка ҳамда Европа давлатлари радио ва телеканалларида ҳам намойиш этила бошлайди», − деди Ҳожиниёзов.
Аввалроқ, Жасур Ғойипов таниқли эстрада юлдузи Шаҳзода билан биргаликда куйлаган «Super lady (Бари гал)» номли қўшиқ учун суратга олинаётган видеоклип декабрь ойида тақдим этилиши хабар берилган эди.
Изоҳ (0)