Буюк ипак йўли бўйлаб мотоциклда саёҳат қилаётган япониялик турист Сайито Хисао Ўзбекистон ҳудудига кирди, деб хабар бермоқда «Правда Востока».
Нашр мухбирлари уни Учқўрғон туманидан Наманган шаҳрига кетаётганда учратиб, интервью олган. Япониялик меҳмоннинг айтишича, унинг саёҳати беш ойга мўлжалланган бўлиб, Ўзбекистон, Қозоғистон, Россия, Озарбайжон, Грузия, Туркия, Греция, Словения, Швейцария, Франция ва Португалияга боришни режалаштирган.
«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат давомида ушбу мамлакатда меҳнацевар ва бунёдкор халқ яшашига амин бўлдим. Боғлар ва майдонлар бошқа жойлардаги каби бўш ётмай, мўл ҳосил етиштирилади. Қаерга борсам ҳам ўзимга доим яхши муносабатда бўлинганини ҳис қилдим. Бу фақатгина ҳақиқатдан яхши халқнинг қўлидан келади», − деди сайёҳ.
Изоҳ (0)