Германия канцлери Ангела Меркель ҳамда Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ўртасида Австралиянинг Брисбен шаҳрида бўлиб ўтаётган «Катта йигирмалик» саммити доирасида норасмий учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда «Сегодня».
Икки мамлакат етакчилари бир соатдан ортиқроқ юзма-юз суҳбатлашган. Шунингдек, уларнинг суҳбатига Европа комиссияси раҳбари Жан-Клод Юнкер ҳам қўшилган.
Музокаралар тафсилотлари ҳозирча маълум қилинмаган. G20 саммити очилишидан олдин Германия канцлери Украинадаги можаро борасида Путиндан ўзгаришлар кутмаётганини айтиб ўтган эди.
Изоҳ (0)