Айни кунларда БААнинг Дубай шаҳрида ўзининг навбатдаги йиғинини ўтказаётган футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси кеча, 13 ноябрь куни БАА терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди. Бу ҳақда Stadion.uz хабар бермоқда.
Режага кўра, Баҳодир Аҳмедов бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Дубайда БАА термасига қарши иккита ўртоқлик учрашувини ўтказиши керак эди. Ҳар иккала терма жамоа кеча илк ўйинда майдонга тушди ва ушбу учрашув Ўзбекистон терма жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Терма жамоа сафидаги голларга Дилшод Ирсалиев, Даврон Чориев ва Артур Юнусов муаллифлик қилди.
БАА ва Ўзбекистон терма жамоалари ўртасидаги иккинчи ўртоқлик ўйини бугун, 14 ноябрь куни ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, 1—3 декабрь кунлари Тошкентда Ўзбекистон, Озарбайжон, Белоруссия ва Қозоғистон футзал термалари иштирокида халқаро турнир бўлиб ўтади. Дубайдаги ўқув-машғулот йиғини Баҳодир Аҳмедов шогирдлари учун айнан декабрь ойидаги халқаро турнирга тайёргарлик вазифасини ўтаб беради.
Ўртоқлик учрашуви:
БАА — Ўзбекистон 1:3
Голлар: Д. Чориев, А. Юнусов, Д. Ирсалиев
Ўзбекистон терма жамоаси:
Дарвозабонлар: Рустам Умаров, Акмал Хазратқулов
Майдондаги ўйинчилар: Артур Юнусов, Андрей Шлема, Элдор Ҳошимов, Шаҳзод Бўриев, Дилшод Ирсалиев, Даврон Абдураҳмонов, Даврон Чориев, Тимур Садиров, Суннат Куралов, Константин Свиридов, Искандар Холматжонов, Сарвар Шоаҳмедов, Алан Аминов.
Изоҳ (0)