АҚШ ҳукумати енгил моторли кичик самолётларга ўрнатилган махсус қурилма орқали миллионлаб америкаликлар мобил телефонларидаги маълумотларни йиғади. Бу ҳақда The Wall Street Journal’га таяниб, ТАСС хабар берди.
«АҚШ адлия вазирлиги қошида тахминан 2007 йилдан буён фаолият кўрсатадиган суд ижрочилари хизмати томонидан амалга ошириладиган ушбу дастурда Cessna самолётларидан фойдаланилади. Улар Американинг бешта йирик аэропортидан парвоз қилиб, деярли бутун АҚШ ҳудудини қамраб олади», — дейилади хабарда.
«Мазкур дастурнинг мақсади тергов остида бўлган шахслар, жумладан қотиллар ва наркотиклар билан савдо қилувчиларнинг мобил телефонлари жойлашган жойни аниқлашдан иборат. Бироқ унинг давомида ҳеч нарсада гумон қилинмаётган кишилар телефонлари ҳақида ҳам маълумот тўпланади», — дея қайд этади газета.
АҚШ адлия вазирлиги вакиллари эса бундай дастур мавжудлиги ҳақидаги хабарни тасдиқлагани ҳам рад этгани ҳам йўқ.
Изоҳ (0)