Туркия жанубидаги Хатай провинциясида яшовчи Митхат Фатмаўғли 22 килограммлик картошка етиштирди, дея хабар бермоқда «РИА Новости». Энди у Гиннеснинг Рекордлар китобига ариза бермоқчи.
«Уч ой аввал ширали картошка эккан эдим, ҳосилни кавлаб олишда эса бири 22 килограммлик, яна бири 8,5 килограммлик картошкаларни топдик», — деди пенсионер.
Бугунги кунда Гиннеснинг Рекордлар китобига расман киритилган энг йирик картошка 3,73 килограмм оғирликка тенг. У Буюк Британияда яшовчи боғбон Питер Глазебрук томонидан етиштирилган.
Изоҳ (0)