Барак Обама актриса Мерил Стрип ва хонанда Стиви Уандерни АҚШдаги энг олий мукофот — президентнинг «Озодлик» медали билан тақдирлайди. Бу ҳақда Associated Press’га таяниб, «Сегодня» хабар бермоқда.
Тақдирлаш маросими 24 ноябрь куни Оқ уйда бўлиб ўтади. Медаль билан, шунингдек, театр бастакори Стивен Сондхейм, телебошловчи Том Брокоу, адиба Исабел Аленде ва бошқа бир қатор маданият арбоблари мукофотланади.
Маълумот учун, «Озодлик» медали АҚШ хавфсизлигига ҳисса қўшган, бутун дунёда тинчлик учун курашган ҳамда маданий муваффақиятларга эришган фуқароларга берилади.
Изоҳ (0)