• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12497.75
    • RUB156.79
    • EUR14658.61
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    12 ноябрда иш бошлаган «MY5» телеканали декабрь ойидан тўлиқ эфирга чиқади

    2014 йил 12 ноябрдан ўз фаолиятини бошлаган янги «Менинг юртим» нодавлат телеканали декабрь ойидан тўлиқ эфирда намойиш этилади. Бу ҳақда телеканал матбуот хизмати «Дарё» нашрига хабар берди.

    Фото: «MY5»

    Фото: «MY5»

    «Қувонч билан хабар берамиз, хабар бериб - билим оламиз, билиб олиб - ривожланамиз, ривожланиб - яратамиз! Бу 12 ноябрь куни тест режимида дастурларини эфирга узата бошлаган янги ‘Менинг юртим’ телеканали фаолиятнинг асосий тамойилидир», − дейилади хабарда.

    Фото: «MY5»

    Фото: «MY5»

    Маданий-маърифий, мусиқий-кўнгилочар, ёшларга йўналтирилган канал муассислари Ёшлар маданият ва санъат маркази, «Камолот» ЁИҲ, Ўзбекистон Электрон ОАВ Миллий Ассоциацияси, «Ўзбекнаво» эстрада бирлашмаси бўлган.

    2014 йилнинг апрелида «Жаҳон матбуоти эркинлиги куни»га бағишлаб ўтказилган медиа-кунлар давомида ёш журналистлар, ЎзЕОАВМА аъзолари ҳамда бир қатор ёшлар ташкилотлари томонидан эндиликда телетомошабинлар «MY5» логотипи остида кўришлари мумкин бўлган янги «Менинг юртим» телеканал фаолиятини йўлга қўйиш борасида таклиф киритилган эди.

    Фото: «MY5»

    Фото: «MY5»

    Телеканал фаолияти ёшларда теварак-атрофдаги воқеликка, умид ва ишончга тўла ҳаётий позицияга нисбатан яратувчанлик ва бунёдкорлик руҳида муносабатда бўлишларини шакллантиришга қаратилган. Айнан шунинг учун ҳам «Менинг Юртим» телеканалига безак беришда ҳаётнинг энг ёрқин онларини ёдга солувчи ранглардан фойдаланилган. Шунингдек, эстрада, кино, театр, спорт юлдузлари иштирокидаги турли жанр ва кўринишдаги дастурлар телетомошабинларнинг вақтларини мазмунли ўтказишларини таъминлайди.

    Audiтория севимлилари кутилмаган ҳолатларда намоён бўлади: улар миллий ҳамда умуминсоний қадриятларни қамраб олган қизиқарли репортажлар, роликлар, муаллифлик телелойиҳалар қаҳрамонларига айланишади. Бундан ташқари мамлакат ёшлари ҳаёти, республикада ўтказилаётган маданий-оммавий ёшларга мўлжалланган тадбирлар ижодий гуруҳ объективида бўлади. Шубҳасиз, буларнинг ҳаммаси Ўзбекистон аудиторияси миллий манфаатларини қондирувчи оригинал телемаҳсулотларни тайёрлаш тизимини ривожлантириш имкониятини беради.

    Фото: «MY5»

    Фото: «MY5»

    Фото: «MY5»

    Фото: «MY5»

    Телеканал Кузатуви кенгаши раиси, «Камолот» ЁИҲ Марказий кенгаши раисининг ўринбосари Феруза Муҳаммаджонованинг сўзларига кўра, пойтахт ва Тошкент вилоятининг 5 миллионлик аҳолисига ҳар куни ЎзЕОАВМАнинг ёш ижодий гуруҳлари томонидан тайёрланган 20 соатлик қизиқарли ва ўзига хос контент ўзбек ҳамда бошқа тилларда тақдим этилади.

    Булар «MY5-NEWS», «Сирдошлар», «5+5», «Топ-дизайнер», «Бешинчи фасл», «Кинолайф» каби ахборот ва маданий-маърифий кўрсатувлар, мусиқий-кўнгилочар дастурлардир.

    Фото: «MY5»

    Фото: «MY5»

    Эфир дастурлар жадвалини ишлаб чиқишда асосий эътибор бой тарихимиз, юртимизнинг анъана ва урф-одатлари, бутун жаҳон маданият ва санъати, илм-фанига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган Шарқнинг етук аллома ва олимлари ҳақида ҳикоя қилувчи ҳужжатли фильмларга қаратилди. Шу билан бирга телетомошабинлар миллий ва жаҳон кинематографларининг энг сара бадиий фильмлари, телесериаллари ҳамда мультфильмларини томоша қилишлари мумкин.

    Телеканалда мусиқа турли ёшдаги аудитория қизиқишларига жавоб беради ва мос келади. Йўналиш кенг: мумтоз мусиқадан тортиб, сўнгги мусиc-трендларгача. «Менинг юртим» бир ойда мингта ижтимоий рекламани эфирга берувчи ягона телеузатувчи бўлади. Шунингдек, «Бунёдкор» ёшлар телеклуби томонидан «Камолот-NEWS», «Бизнес-тренинг» ҳамда «Камолот»да меҳмонда» лойиҳалари ҳам тақдим этилади.

    Фото: «MY5»

    Фото: «MY5»

    Айни кунларда тақдимот ролиги ҳамда мусиқий блокни ўзида жамлаган техник эфир дастурлари 29-рақамли канал орқали эфирга узатилмоқда. У Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилоятини қамраб олади. «Менинг юртим» маъмурияти пойтахтимиздаги Ёшлар ижод марказида жойлашган бўлиб, яқин кунларда контентни яратиш бўйича қатор тадбирларни ўтказишни режалаштирган. Ўз навбатида ушбу телемаҳсулотлар декабрь ойида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни арафасида бошланиши мўлжалланаётган тўлиқ эфир вақтида намойиш этилади.

    13.11.2014, 09:54   Изоҳ (0)   13538
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Қирғизистон ва Тожикистонга музликлар съёмкасини ўтказишни таклиф қилди

    12.11.2014, 15:25

    Америка-Ўзбекистон савдо палатаси Тошкентда мажлис ўтказди

    11.11.2014, 14:29

    АҚШ элчиси Жорж Кролл Бухоро кутубхонасига ташриф буюрди

    11.11.2014, 11:01

    Маданият вазирлиги Ўзбекистонда Хэллоуин нишонланмаслиги сабабига ойдинлик киритди

    10.11.2014, 14:32

    Ўзбекистон Халқаро тараққиёт уюшмасининг қўшимча акцияларини сотиб олади

    10.11.2014, 13:52

    Ўзбекистондаги интернет-провайдер банкнинг «жирканчли равишда» ишлашидан шикоят қилди

    10.11.2014, 13:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 

     

    Тавсия этамиз

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Халқаро сертификати йўқ ўқитувчиларни ишдан бўшатиш бўйича кўрсатма берилмаган — вазирлик

    Ўзбекистон | 14 август, 17:17

    Перу собиқ президенти ҳибсга олинди

    Дунё | 14 август, 17:15

    “Уэнздей” сериали муаллифлари Аддамслар оиласи ҳақида мультфильм ишлаб чиқаради

    Кино | 14 август, 16:55

    Шавкат Мирзиёев Франция элчисини “Дўстлик” ордени билан мукофотлади

    Ўзбекистон | 14 август, 16:47

    Трамп Путинга тинчлик учун табиий бойликларни таклиф этмоқчи — The Telegraph

    Дунё | 14 август, 16:40

    УЕФА Суперкубоги баҳси олдидан Ғазодаги урушга қарши баннер намойиш этилди (фото)

    Спорт | 14 август, 16:35

    Қирғизистон 3,5 тонна пистани Ўзбекистонга қайтариб юборди

    Ўзбекистон | 14 август, 16:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.