Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт вазирлиги мамлакатда Хэллоуин нишонланмаслиги сабабига ойдинлик киритди, дея хабар бермоқда «Uz24» вазирликнинг нашга юборган мактубига таяниб.
Хабарга илова қилинган ҳужжатда айтилишича, «юртимизнинг кўҳна ва бой тарихи, кўп миллатли халқимизнинг ўзига хос маданияти ва маънавияти, олий манфаатлари ва хоҳиш–истаклари ҳамда барча соҳалардаги жадал тараққиётни инобатга олиб, республикамизда байрам тантаналари кенг нишонланади».
«Шу нуқтаи назардан, юртдошларимиз мамлакатимизда чет элнинг айрим байрамларини нишонламаслигини кузатиш мумкин», — дейилади мактубда.
Изоҳ (0)