FiberNet интернет-провайдери ўз фойдаланувчиларидан компанияга тўловни Халқ банкининг Ҳамза (Яшнобод) тумани филиали орқали амалга оширмасликни сўради, дея хабар бермоқда Gazeta.uz.
«Тўловларни вақтида ҳисобга ўтказмаслик ва тўлов квитанцияларини ўз вақтида бермаслик билан боғлиқ жирканчли фаолияти туфайли, Халқ банкининг Ҳамза филиали орқали FiberNet’га тўловларни амалга оширмаслигингизни сўраймиз», — дейилади провайдер сайтидаги хабарда.
«Агар Халқ банкининг Ҳамза филиали орқали амалга оширилган тўловингиз йўқолган ёки ўз вақтида шахсий ҳисобингизга тушмаган бўлса, бу масала юзасидан ушбу банк ходимларига мурожаат қилишингизни сўраймиз», — дея таъкидланади хабарда.
Изоҳ (0)