Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон метеорологлари музликлар ҳолатини янада аниқроқ мониторинг қилиш учун уларни биргаликда баландликдан суратга олиши керак. Бу ҳақда Ўзбекистон Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси мутахассиси Муҳаммаджон Хўжаев айтиб ўтди, деб ёзади «РИА Новости» маҳаллий ОАВларга таяниб.
«2000 йилдан ҳозиргача Тожикистон ва Қирғизистонда ҳаво разведкаси ўтказилмаган, натижада музликлар ҳолати ҳақида аниқ маълумотлар мавжуд эмас. Шу туфайли вазиятларни прогноз қилиш мақсадида ўзбек томони ҳамкорликда музликлар аэросъёмкасини ўтказишни таклиф қилади», — деди Хўжаев.
Мутахассиснинг таъкидлашича, Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб олинган маълумотлар исишга қатъий мойилликни кўрсатмоқда. Сўнгги 50 йил ичида Ўзбекистондаги ҳаво ҳарорати 1,5 даражага ошди. Ҳаво намлиги даражаси кўтарилиб, атмосфера шаффофлиги камайиб бормоқда. Атмосфера босимининг кескин тушиб кетиш ҳоллари кўпайган, 23% кўрсаткичда музликлар эриб кетган.
Изоҳ (0)