Тошкент шаҳар Қорақамиш мавзесидаги собиқ «Фарғона» кафеси ўрнида шундай номдаги икки қаватли савдо-дам олиш маркази фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда Afisha.uz’га таяниб, «Кун» хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Фарғона савдо-дам олиш маркази беш ой муддатда фойдаланишга топширилган.
Ҳозирги вақтда бу ерда Макро супермаркети, бижутериялар, жомадонлар, қалпоқ ва курткалар, шунингдек, мобил телефонлар учун аксессуарлар сотиб олиш мумкин бўлган унча катта бўлмаган бир қатор дўконлар, болалар учун катта ўйин майдони ва кафетерий жойлашган.
«Савдо марказининг энг асосий ўзига хослиги — асос атрофида айланувчи ва болаларни учинчи қаватга қадар кўтариб чиқарувчи аттракциондир», — дейилади хабарда.
Изоҳ (0)