Кейинги йилнинг баҳорида тақдим этилиши кутилаётган янги Samsung Galaxy S6 смартфони учта дисплейли бўлиши мумкин. Бу ҳақда IHD Technology компаниясида етакчи тадқиқотчи бўлиб фаолият юритувчи Жерри Кангнинг сўзларига асосланиб Phonearena.com сайти хабар берди, деб ёзади «Пароль» нашри.
Бунда Galaxy S6 смартфонида битта асосий ҳамда унинг чап ва ўнг томонида иккита ботиқ дисплей ўрнатилиши тахмин қилинмоқда. Эслатиб ўтамиз, Galaxy Note Edge планшетофони ҳам худди шундай, фақат, битта асосий ва битта ботиқ дисплейга эга.
Samsung компанияси янги Galaxy S6 смартфонини вақтинча Project Zero деб номлагани ҳақида аввал хабар берилган эди. Расман тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ушбу смартфонда 64 битли Snapdragon 810 ва саккиз ядроли Exynos 7420 процессорларидан бири, 1440×2560 пикселли QuadHD дисплей, OIS — суратларни оптик стабиллаштириш функциясига эга 16 ёки 21 мегапикселли асосий камера, 5 мегапикселли олд камера ва 3 Гб тезкор хотира ўрнатилади. Унинг MicroSD ёрдамида кенгайтириш мумкин бўлган 32, 64, 128 Гб ички хотирали турлари сотилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)