2014 йил 5 ноябрь куни Япониянинг электр тизимлари ва электротехника воситалари ишлаб чиқаришга ихтисослашган Mitsubishi Electric корпорацияси Россияда «Мицубиси Электрик (РУС)» номли шўба корхонаси очилганини эълон қилди. Махсус пресс-релизда айтилишича, корхона рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома 2014 йил 26 июнь куни олинган.
Янги корхонанинг бош директори Норисигу Уэмеранинг сўзларига кўра, Mitsubishi Electric бу шўбага асос солиш билан нафақат ҳозирда фаол иш олиб бораётган Россия, Белоруссия, Украина ва Арманистондаги позициясини мустаҳкамлашни, балки Қозоғистон, Ўзбекистон ва Озарбайжон сингари янги бозорларга чиқишни ҳам мўлжаллаган.
«Мицубиси Электрик (РУС)» корпорация ҳозирда иш олиб бораётган Россиянинг қатор инфратузилма соҳаларидан ташқари иситиш тизимлари, саноат автоматлашуви ускунларининг вентиляцияси каби соҳаларда ҳам иш олиб боришни режалаштирган. Шунингдек, Mitsubishi Europe’нинг Москва, Санкт-Петербург ва Екатеринбургдаги филиаллари ҳам ўз ишини давом эттириши айтилган.
Изоҳ (0)