Россиянинг Саратов вилоятида яшовчи Алексей Краснов ижтимоий тармоқдаги ўз саҳифасига экстремистик суратлар жойлагани учун 150 соатлик мажбурий жамоат ишига жалб этилди. Бу ҳақда Россия Федерацияси Тергов қўмитасининг минтақавий бошқармасига таяниб, ТАСС хабар бермоқда.
Суд Красновнинг 2013 йил декабридан 2014 йил майигача экстремистик хусусиятга эга расмларни жойлаштириб келганини аниқлади.
Лингвистик экспертизага мувофиқ, ушбу суратлар нафрат қўзғатган ва миллат белгиси бўйича шахслар гуруҳини камситган.
Изоҳ (0)