Gionee компанияси улкан қувватга эга батареяли Marathon M3 смартфонини ишлаб чиқарди. Бу ҳақда Phonearena.com маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Ушбу смарфонда 4,5 дюйм 854×480 пикселли дисплей, 1,3 ГГц частотага эга тўрт ядроли процессор, 1 Гб тезкор ва 8 Гб ички хотира (+MicroSD), 0,3 мегапикселли олд ва 5 мегапикселли орқа камера ўрнатилган.
Смартфон батареясининг қуввати 4000 мА·соатни ташкил этади. Бу қувват эса қайта зарядлашгача уч кунга бемалол етади. Батареясининг қуввати юқорилиги боис смартфоннинг қалинлиги ҳам каттароқ — 11,6 миллиметр, оғирлиги эса 170 грамм.
Таққослаш учун: Note 4’да 3220 мА·соат, iPhone 6’да 1810 мА·соат, Xperia Z3’да эса 3100 мА·соат қувватга эга батарея ўрнатилган.
Эслатиб ўтамиз, Gionee компанияси жорий йилда дунёнинг энг ингичка — 5,55 мм қалинликдаги Elife S5.5 смартфонини ишлаб чиқарган, ундан кейин 5,15 мм қалинликдаги Elife S5.1 смартфонини тақдим этди. Ҳозирда эса дунёнинг энг ингичка смартфони дея 4,85 мм қалинликдаги Oppo R5 қайд этилган.
Изоҳ (0)