Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

АҚШ миллий гвардиясининг қуруқликдаги қўшинлари вертолёти Айдахо штатида ҳалокатга учради, дея хабар бермоқда «РИА Новости» KTVB телеканалига таяниб.

Архив. Фото: «РИА Новости»

Архив. Фото: «РИА Новости»

Ҳодиса штат пойтахти Бойсе шаҳридаги аэропортда маҳаллий вақт билан 6 ноябрь 19:50 да (Тошкент вақти билан 7 ноябрь 4:50 да) содир бўлган. Ҳалокат вақтида вертолёт бортида икки киши бўлган. АҚШ миллий гвардияси вакили подполковник Тим Марсоно сўзларига кўра, экипаж кечки машғулот парвозини амалга ошираётган бўлган.

Экипажнинг иккала аъзоси ҳам вафот этган. Вертолёт ҳалокати сабаби номаълум, айни пайтда текширув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар