2 ноябрь куни Тошкент вилоятидаги Чирчиқ шаҳрида жойлашган хонадонлардан бирига ёш йигитлар ёриб кириб, 22 ёшли қизни қийнаб ўлдирди, деб хабар бермоқда Anhor.uz.
Уйда ёнғин уюштирган ва газ плитасининг барча бўлинмаларини очиқ қолдирган жиноятчилар пул ва қимматбаҳо буюмларни олиб, қочиб қолган.Қизнинг холаси бундан бироз олдин дўконга чиққани маълум қилинган. Уйга қайтган аёл ёнғинга гувоҳ бўлган ва газ ҳидига тўлган уйда қўлидаги жароҳатлар натижасида ҳалок бўлган жиянининг жасадини топган. Ҳодиса юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)