Samsung компанияси 3 ноябрь куни Хитой пойтахти Беижинг шаҳрида махсус Galaxy Lifestyle дўконини очди. Бу ҳақда Phonearena.com маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Компаниянинг глобал маркетинг бўлими вице-президенти Ёнгҳи Лининг сўзларига кўра, ушбу дўкон шунчаки савдо учун эмас, унда Galaxy гаджетларини ишлатиб кўриш, янги дўстлар орттириш ва биргаликда махсус маълумотлардан хабардор бўлиш мумкин.
Янги дўкон таркибидан Galaxy лабораторияси, гаджетларини ишлатиб кўриш, Galaxy мусиқалари ва аксессуарлари майдони ўрин эгаллаган.
Фойдаланувчилар ушбу дўконда Level қулоқчинлари билан мусиқа эшитишлари, Tab S планшетида газета ўқишлари ёки Note 4 планшетофонини харид қилиб, бепул қаҳва эгасига айланишлари мумкин.
Ҳозирда Samsung компанияси Хитойда смартфон сотиш бўйича етакчиликни Xiaomi’га топшириб қўйган. Шу боис, бундай дўконлар Samsung’нинг маҳаллий смартфон ишлаб чиқарувчилардан фарқли эканлигини кўрсатиш учун хизмат қилади.
Galaxy Lifestyle каби дўконлар бошқа давлатларда ҳам қурилиши мумкинлиги ҳақида ҳозирча маълумотлар мавжуд эмас.
Изоҳ (0)