Samsung компанияси ишчи номи Project Zero бўлган янги Galaxy S6 смартфонини ишлаб чиқаётган бўлиши мумкин. Бу ҳақда Phonearena.com маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Компания Galaxy S6 смартфонини шунчаки тақдим этмоқчи эмас, ҳозирда унинг дизайни устида бош қотирилмоқда. Шу билан бирга, Galaxy S5 смартфони Project K, Note 4 эса Project T деб оддий ҳарфлар билан номланганини инобатга оладиган бўлсак, Project Zero деб номланган Galaxy S6 смартфонида қандайдир катта янгилик, ўзгариш амалга оширлишини тахмин қилиш мумкин.
Ҳар йили Samsung компанияси Galaxy S линейкасида янги смартфон тақдим этиб келмоқда. Агар, компания ушбу кетма-кетликдан чалғимаса, олти ойдан кам муддат ичида — кейинги йилнинг мартида янги Galaxy S6 смартфонини тақдим этиши керак.
Изоҳ (0)