Статистик, солиқ, молиявий ва бошқа ҳисоботларни топширишнинг электрон тизимини босқичма-босқич жорий этиш доирасида айни пайтда тадбиркорлик субъектларининг 99 фоизи солиқ ҳисоботларини, 94,7 фоизи статистика ҳисоботларини электрон шаклда топширмоқда, деб хабар беради ЎзА.
Бундан ташқари, давлат органлари ва тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги муносабатларнинг контактсиз электрон шаклларини ривожлантириш натижасида жорий йилнинг тўққиз ойида 280 мингдан зиёд божхона юк декларациялари (умумий миқдорнинг 98,2 фоизи) электрон шаклда расмийлаштирилди.
Олий хўжалик суди томонидан суд иши иштирокчиларининг 30 мингдан ортиқ электрон ариза ва мурожаатлари кўриб чиқилди, уларга 42 мингдан зиёд хабарнома электрон шаклда тақдим этилди.
Изоҳ (0)