• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12758.36
    • RUB163.34
    • EUR14820.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қамчиқ довонида қишки мавсумга тайёргарлик кўрилмоқда

    «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг Қамчиқ довони қисмида 2014—2015 йиллар қиш мавсумига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: mchs.gov.uz

    Фото: mchs.gov.uz

     

    Қамчиқ довони орқали ўтадиган «Гулистон - Бўка - Ангрен - Қўқон - Андижон - Ўш» автомобиль йўли республикамизни хориж мамлакатлари билан боғлабгина қолмай, балки муҳим сиёсий-иқтисодий аҳамиятга эга ҳамдир.

    «Тошкент – Ўш» йўлининг Қамчиқ довони қисми у қадар баланд бўлмаса-да, Марказий Осиё давлатлари ичида энг узунларидан бири саналади. Бу йўлдан Фарғона водийсининг учта вилоятидан ташқари, хориждан келган йўловчи-сайёҳларнинг ҳам қадами узилмайди. Қолаверса, қўшни Тожикистон ва Қирғизистон Республикалари аҳолиси, балки хитойлик меҳмонлар учун ҳам энг қисқа ва қулай бўлган тоғ йўли ҳисобланади. Довон йўлининг қиш-у ёзин серқатновлиги ҳам шундан.

    Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг топшириғига асосан, Фавқулодда вазиятлар, Ички ишлар вазирликлари, «Ўзавтойўл» компанияси ва Республика йўл жамғармаси билан биргаликда 2014—2015 йиллар қишки мавсумда А-373 «Тошкент-Ўш» автомобиль йўлининг Қамчиқ довонининг барқарор фаолият кўрсатишини, довон орқали автотранспорт воситалари ва йўловчиларнинг хавфсиз ҳамда узлуксиз ҳаракатларини таъминлаш мақсадида, бир қатор самарали ишлар амалга  оширилмоқда.

    Фото: mchs.gov.uz

    Фото: mchs.gov.uz

    Қишки мавсумга жалб қилинишга режалаштирилган барча техника ва механизмлар шай ҳолатга келтирилмоқда ва йўл бўлимларига бириктирилди.

    Режада белгиланган автойўл ёқасидаги автомобиллар тўхтаб туришига мўлжалланган 13 та фалокатли ҳолатларда чиқиш йўллари ва 7 та вақтинча тўхташ майдончалари тозаланиб, уларнинг ҳолати доимий назоратга олинган.

    Шунингдек, «Қамчиқавтойўл» ИЙФКнинг берган маълумотига кўра автомобиль йўлида кечаю кундуз хизмат қилаётган ишчилар учун200 комплект иссиқ кийим, 400 жуфт оёқ кийим ва 450 жуфт қўлқоп захираси яратилган.

    Шу билан бир қаторда, «ВИСАТА GROUP» масъулияти чекланган жамият томонидан қор уюмлари тўпланадиган жойларда ўрнатилиши режалаштирилган 1710 та қор кўчкисидан ҳимоя қилиш тўсиқларидан  1000 дан ортиғи ўрнатилди.

    Фото: mchs.gov.uz

    Фото: mchs.gov.uz

    Қамчиқ довонида оғир климатик шароитларда қолиб кетган аҳолига ёрдам кўрсатиш ва хавфсиз жойларга кўчириш, қор кўчкиси билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар содир бўлганда йўловчиларни қабул қилиш мақсадида, Оҳангарон туманида 5 та, Ангрен шаҳрида 5 та ва Поп тумани ҳудудида 4 та ошхоналарнинг фаолияти ва қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганиб чиқилди.

    Тошкент ва Наманган вилояти ҳокимликлари томонидан Қамчиқ довонида фаолият олиб бораётган 15 та назорат гуруҳларининг шахсий таркиби учун шароитлар яратиш мақсадида, белгиланган меъёрларга асосан   озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда электр плита, идиш-товоқ, ётоқ учун зарур бўлган жиҳозлар билан таъминлаш режалаштирилди.

    Мазкур тадбирларни амалга ошириш мақсадида, жорий йилнинг 8—10 октябрь кунлари мутасадди вазирлик ва идоралар мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ ўрганиш ишларини олиб борди.

    Ишчи гуруҳ томонидан юқорида кўрсатиб ўтилган тадбирлар амалга оширилиши учун таклифлар ва меъёрий ҳужжатлар лойиҳаси ишлаб чиқилиб, вазирлик раҳбариятига тақдим этилди.

    03.11.2014, 08:44   Изоҳ (0)   6941
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон «Соғлом бола йили» Давлат дастурини амалга оширишга 4,2 трлн сўм ва 200 млн доллар маблағ йўналтирилди

    02.11.2014, 10:50

    Ўзбекистонда январь—сентябрь ойларида 2,4 минг гектар майдонда янги боғлар яратилди

    02.11.2014, 10:30

    Ўзбекистон 2014 йил январь—сентябрида 10 млрд долларлик инвестицияларни ўзлаштирди

    02.11.2014, 10:19

    Ўзбекистон 2014 йилда 10,83 минг якка тартибдаги уй-жойни фойдаланишга топширди

    02.11.2014, 10:09

    Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотида кичик бизнеснинг улуши 52,9 фоизгача ўсди

    02.11.2014, 10:08

    Тошкентда видеокузатув камералари кўпаяди

    01.11.2014, 09:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

    17 июл, 13:30

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Instagram: Синглисига автомобиль совға қилган Расул Кушербаев, ажрашаётган Хонзода Қамбарова, хорижда ҳордиқ чиқараётган машҳурлар

    Маданият | 17 июл, 13:55

    “Реал” энг кўп маош оладиган футболчиларидан бири билан хайрлашмоқчи

    Спорт | 17 июл, 13:45

    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик

    Реклама | 17 июл, 13:30

    Ироқда савдо марказидаги ёнғинда 50 га яқин одам ҳалок бўлди (видео)

    Дунё | 17 июл, 13:06

    Фарғонада харидорни пичоқлаган дўкон сотувчиси 11 йилга қамалди

    Ўзбекистон | 17 июл, 12:45

    ОФК. Жаҳон чемпионати 4-саралаш босқичига қуръа ташланди

    Спорт | 17 июл, 12:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.