Америкалик дорбоз Ник Валленда 2 ноябрь куни ўзини суғурта қилдирмаган ҳолда Чикагодаги осмонўпар бинолар орасидан дорда юриб ўтди, деб хабар бермоқда Chicago Tribune.
https://www.youtube.com/watch?v=EhajbeXA8to
35 ёшли дорбознинг навбатдаги рекордига гувоҳ бўлиш учун ўнлаб одамлар Чикаго кўчаларига йиғилган. Дорлардан бири Чикаго дарёси устига 19 даража бурчак остида тикилган. Иккинчи дор эса Marina City эгизак бинолари орасидан ўтказилган. Иккинчи йўналишда Валленда кўзлари боғланган ҳолда юрган.
Валленда машҳур дорбозлар оиласи аъзоси ҳисобланади. Унинг бобоси 73 ёшида Пуэрто-Рикода осмонўпар бинолар орасидан ўтиш чоғида ҳалок бўлган. Кейинроқ Ник бу ишни онаси билан биргаликда амалга оширган.
Изоҳ (0)