29 октябрга ўтар кечаси америкалик мутахассислар, учириш вақтида носозликни аниқлагач, Antares ракетасига ўз-ўзини йўқ қилиш буйруғини беришга мажбур бўлган. Бу ҳақда CNN телеканалига таяниб, Interfax хабар берди.
Муҳандислар ракета орбитагача етиб бормаслигини тушунгач, унга ўз-ўзини портлатишни буюрган. Бу ракета аҳоли зич туманларга қулаб тушмаслиги учун қилинган.
Эслатиб ўтамиз, АҚШ Шарқий соҳиллари вақти билан 28 октябрь куни 18:22 да (Тошкент вақти билан 29 октябрь 3:22 да) Уоллес оролидаги космодромдан Antares элтувчи ракетаси учирилди, бироқ бир неча сония ўтмасдан у портлаб кетиб, ерга қулаб тушди.
Изоҳ (0)